10.6 C
Узбекистан
Пятница, 20 февраля, 2026

Янги Тошкентда “бойлар шаҳарчаси” қурилаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,490участниковПодписаться
- Advertisement -

Янги Тошкентда “бойлар шаҳарчаси” барпо этилаётгани ҳақидаги хабарлар асоссиз экани маълум қилинди. Лойиҳа дирекцияси ижтимоий тармоқларда тарқалган шу каби даъволарга изоҳ бериб, мегалойиҳа доирасида алоҳида элита ҳудуди қурилиши режалаштирилмаганини таъкидлади.

Айрим Telegram каналларда 2030 йилгача фойдаланишга топширилиши кутилган ҳудудда оддий уйлар ва коттежлар билан бирга, нархи 2–3 миллион долларга тенг виллалардан иборат махсус “бойлар квартали” ташкил этилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Дирекция бу маълумотларни рад этиб, бундай объектлар лойиҳа концепциясида мавжуд эмаслигини билдирди.

Маълум қилинишича, биринчи босқич макетида кўрсатилган коттежлар келажакда Ўзбекистонда фаолият олиб борадиган хорижий давлатларнинг фавқулодда ва мухтор элчилари, шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари учун турар жой сифатида мўлжалланган.

Ҳозирги кунда биринчи босқич доирасида 6 минг гектар майдонда қурилиш ишлари фаол давом этмоқда. Режага кўра, 2033 йилгача 600 минг аҳоли учун замонавий инфратузилма яратиш кўзда тутилган. Лойиҳа тўлиқ амалга оширилгандан сўнг эса Янги Тошкент 2 миллион нафар аҳоли яшайдиган йирик мегаполисга айланиши режалаштирилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонлик рефери 2027 йилги аёллар ўртасидаги ЖЧ саралаш баҳсларига тайинланди

Ўзбекистонлик рефери 2027 йилги аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати саралаш баҳсларига тайинланди. Ўзбекистон ҳакамлар корпуси вакили Гулшода Саиткулова 2027 йил...

Больше похожих статей

×