- Advertisement -
Жорий йил 19 феврал санасидан 20 мартга қадар муборак Рамазон ойи муносабати билан республиканинг барча ҳудудларидаги 551 та меҳмонхонада ташриф буюрувчи меҳмонлар учун саҳарлик нонуштаси йўлга қўйилди.
Мазкур ташаббус Рамазон ойининг маънавий муҳитини меҳмонлар учун янада қулай ва мазмунли ташкил этиш, меҳмондўстлик хизматлари сифатини оширишга қаратилган.
Меҳмонхоналарда саҳарлик дастурхонлари миллий таомлар, ҳалол маҳсулотлар ҳамда соғлом овқатланиш тамойилларига мос равишда ташкил этилмоқда ва меҳмонларга қулай шароитлар яратилмоқда. Рўйхат.

