22.8 C
Узбекистан
Пятница, 20 февраля, 2026

Президентнинг Америка Қўшма Штатларига ишчи ташрифи якунланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,480участниковПодписаться
- Advertisement -

Вашингтон шаҳрида бўлган даврида давлатимиз раҳбари Тинчлик кенгашининг инаугурация мажлисида нутқ сўзлади ва Ғазо секторида ижтимоий‑иқтисодий тикланиш, шунингдек, мазкур ҳудудда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги ўз қарашлари билан ўртоқлашди.

Ўзбекистон Президенти, шунингдек, АҚШ Савдо вазири Говард Латник, савдо вакили Жеймисон Грир, Эксимбанк президенти ва раиси Жон Йованович, Халқаро молиявий тараққиёт корпорациясининг бош ижрочи директори Бен Блэк билан алоҳида учрашувлар ўтказди.

Ташриф доирасидаги ишбитирув (деловой) дастури доирасида давлатимиз раҳбари бир қатор икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими ва қўшма лойиҳалар тақдимоти тадбирларида иштирок этди. Тадбирда АҚШ ҳукумати вакиллари, йирик америкалик компаниялар ва молиявий институтлар раҳбарлари, шунингдек, Ўзбекистон вилоятлари ҳокимлари видеоконференция орқали иштирок этдилар.

Ташриф доирасидаги барча тадбирлар якунланганидан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрига жўнаб кетди. Аэропортда давлатимизнинг раҳбари ва унинг рафиқасини Америка‑Ўзбекистон Савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм ҳамда бошқа расмий шахслар кузатиб қўйдилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Наркосавдогарларнинг ҳар бири 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди

2025 йил август ойида гиёҳвандлик воситалари контрабандаси ва савдосига қарши курашиш доирасида ДХХ Чегара қўшинлари, ДХХнинг Сурхондарё вилояти бўйича...

Больше похожих статей

×