20.4 C
Узбекистан
Пятница, 20 февраля, 2026

Наркосавдогарларнинг ҳар бири 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,480участниковПодписаться
- Advertisement -

2025 йил август ойида гиёҳвандлик воситалари контрабандаси ва савдосига қарши курашиш доирасида ДХХ Чегара қўшинлари, ДХХнинг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Узун туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида 2005 ва 2006 йилларда туғилган икки нафар маҳаллий фуқаро давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтган ҳолда, Тожикистон Республикасидан 20 кг 374 гр «опий» ва 41 кг 668 гр «гашиш» моддаларини олиб келаётган вақтда ушланди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, уларнинг жиноий шериклари — Узун туманида яшовчи, 2000 ва 2004 йилларда туғилган икки нафар шахс ҳамда гиёҳванд моддаларнинг буюртмачиси сифатида гумон қилинган, Денов шаҳрида истиқомат қилувчи 2000 йилда туғилган фуқаро ҳам процессуал тартибда қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Жиноят ишлари бўйича Узун туман суди ҳукмига кўра, судланувчилар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 223-моддаси (давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш), 246-моддаси (контрабанда) ва 273-моддаси (гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан айбли деб топилди.

Суд қарорига асосан, қонунбузарларнинг ҳар бирига нисбатан 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Мазкур ҳолат гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши кураш доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилаётган тизимли ишлар натижаси сифатида қайд этилмоқда. Гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний тарқалиши жамият хавфсизлиги, аҳоли соғлиги ва ёшлар келажагига жиддий таҳдид солиши таъкидланмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Оксана Чусовитина Жаҳон кубоги финалига чиқди

Германиянинг Cottbus шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтмоқда. Нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Оксана Чусовитина...

Больше похожих статей

×