19.6 C
Узбекистан
Четверг, 19 февраля, 2026

Ўзбекистон Президенти АҚШ савдо вазири билан учрашув ўтказди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,450участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Вашингтон шаҳрига амалга ошираётган иш сафари дастури АҚШ савдо вазири Говард Латник билан учрашувдан бошланди.

Учрашувда ўзбек‑американ стратегик шериклигини янада мустаҳкамлашнинг амалий жиҳатлари, шунингдек, устувор йўналишларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.

Таъкидландики, Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистоннинг асосий ҳамкорларидан биридир: ўзаро савдо ҳажми 1 миллиард доллардан ошган, мамлакат бозорида 340 га яқин америкалик компания фаолият юритмоқда.

Энергетика, танқис минераллар соҳаси, транспорт, қишлоқ хўжалиги, IT ва бошқа йўналишларда йирик лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Қиймати 35 миллиард доллар бўлган уч йиллик Иқтисодий ҳамкорлик дастури амал қилмоқда. Бугун бизнес тадбирлари доирасида қатор муҳим келишувлар имзоланиши кутилмоқда.

Яқинда ташкил этилган Бизнес кенгаши имкониятларидан самарали фойдаланиш ва устувор лойиҳаларни тизимли қўллаб-қувватлаш учун Инвестиция платформасини ишга тушириш зарурлиги қайд этилди.

Шунингдек, савдо алоқаларини ривожлантириш, Ўзбекистон ҳудудлари билан тўғридан‑тўғри ишбилармонлик муносабатларини кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

21 февралда кучли ёмғир ва сел хавфи кутилмоқда

21 февраль куни Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғ ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши, сел оқимлари ва сув тошқинлари юзага келиши...

Больше похожих статей

×