21 февраль куни Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғ ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши, сел оқимлари ва сув тошқинлари юзага келиши мумкин.
Вилоятлар ва туманлар бўйича хавф зоналари:
Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор.
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ.
Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нурабод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паярик, Жомбой, Иштихон.
Навоий вилояти: Ҳатирчи, Навбаҳор, Нурота, Қонимех, Кармана.
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шараф Рашидов, Фориш, Янгиобод.
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ ва Ангрен, Олмалиқ шаҳarлари.
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон.
Фарғона вилояти: Сўх, Шаҳимардон, Фарғона, Бешариқ.
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалолқудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат ва Хонобод шаҳри.
Фуқаролар ва сайёҳлар учун тавсиялар:
- Тоғ олди ва тоғ ҳудудларида эҳтиёткорлик чораларига амал қилинг.
- Тоғларга йўлга чиқадиган ҳайдовчилар ва саёҳатчилар хавфли йўналишлардан ўтишдан тийилишлари лозим.
- Айрим ҳудудларда ёмғир сувининг тўпланиши ва ҳудудларнинг қисман сув остида қолиши мумкин — ҳаракатни шунга мос қилиб режалаштиринг.
- Маҳаллий идоралар ва фавқулодда хизматларининг кейинги хабарларини кузатиб бориш тавсия этилади.

