15.4 C
Узбекистан
Четверг, 19 февраля, 2026

21 февралда кучли ёмғир ва сел хавфи кутилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,470участниковПодписаться
- Advertisement -

21 февраль куни Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғ ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши, сел оқимлари ва сув тошқинлари юзага келиши мумкин.

Вилоятлар ва туманлар бўйича хавф зоналари:

Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор.
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ.
Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нурабод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паярик, Жомбой, Иштихон.
Навоий вилояти: Ҳатирчи, Навбаҳор, Нурота, Қонимех, Кармана.
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шараф Рашидов, Фориш, Янгиобод.
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ ва Ангрен, Олмалиқ шаҳarлари.
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон.
Фарғона вилояти: Сўх, Шаҳимардон, Фарғона, Бешариқ.
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалолқудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат ва Хонобод шаҳри.

Фуқаролар ва сайёҳлар учун тавсиялар:

  • Тоғ олди ва тоғ ҳудудларида эҳтиёткорлик чораларига амал қилинг.
  • Тоғларга йўлга чиқадиган ҳайдовчилар ва саёҳатчилар хавфли йўналишлардан ўтишдан тийилишлари лозим.
  • Айрим ҳудудларда ёмғир сувининг тўпланиши ва ҳудудларнинг қисман сув остида қолиши мумкин — ҳаракатни шунга мос қилиб режалаштиринг.
  • Маҳаллий идоралар ва фавқулодда хизматларининг кейинги хабарларини кузатиб бориш тавсия этилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Вашингтонда Ўзбекистон Президенти иштирокида Тинчлик кенгашининг инаугурацион йиғилиши бўлиб ўтмоқда

Вашингтон шаҳридаги АҚШ Тинчлик институтида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Тинчлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Тадбир давлат раҳбарининг...

Больше похожих статей

×