17.3 C
Узбекистан
Среда, 18 февраля, 2026

Рамазон ойида таровеҳ намозлари ўқиладиган масжидлар энергия билан таъминланади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,440участниковПодписаться
- Advertisement -

Энергетика вазирлигида истеъмолчиларни энергия ресурслари билан узлуксиз ва барқарор таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Йиғилишда Энергетика вазири Ж. Мирзаҳамудов, Бош прокурор ўринбосари С. Самадов, «Ўзэнергоинспекция» ва йўқилғи-энергетика соҳасидаги йирик корхоналар раҳбарлари иштирок этди.

Музокараларда, жумладан, муборак Рамазон ойига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди. Шу муносабат билан бир қатор вазифалар белгиланди.

Йўқилғи-энергетика объектларида асосий ва ёрдамчи қурилмаларнинг ишончли фаолиятини таъминлаш, аҳоли ҳамда йирик истеъмолчиларни энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлашга оид чоралар кўрилгани маълум қилинди.

Рамазон ойида икки мингдан ортиқ жоме масжидларда электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш мақсадида тақсимлаш тармоқлари тўлиқ кўрикдан ўтказилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилган.

Таровеҳ намозлари ўқилaдиган масжидларда электр таъминоти узлуксизлигини сақлаш учун ҳар бир масжидга бир нафардан навбатчи энергетик бириктирилган. Зарур ҳолларда дизел генераторларини ўрнатиш имконияти ҳам назарда тутилган.

Шунингдек, масжидларда 2 547 нафар муҳандис- техник ходимдан иборат навбатчилик ташкил этилган. Йиғилиш доирасида 210 та тезкор авариявий чиқиш бригадалари шакллантирилиб, уларга 250 та автомобиль ва махсус техника бириктирилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

19 феврал учун об-ҳаво прогнози

Гидрометеорология хизмати 18 февраль соат 20:00 дан 19 февраль соат 20:00 гача бўлган давр учун мамлакат бўйлаб об-ҳаво маълумотларини...

Больше похожих статей

×