- Advertisement -
Миллий статистика қўмитаси 2025 йилнинг январь–ноябрь ойлари учун озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга оид кўрсаткичларни эълон қилди. Маълумотларга кўра, ушбу давр мобайнида Ўзбекистонда жами 128,6 трлн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич
Тошкент шаҳрига тўғри келади — 24 трлн сўм.
Шунингдек, қатор ҳудудлар юқори суръатлар билан қайд этилди:
- Самарқанд вилояти — 17,3 трлн сўм
- Тошкент вилояти — 17,2 трлн сўм
- Андижон вилояти — 7,6 трлн сўм
- Наманган вилояти — 6,8 трлн сўм
- Навоий вилояти — 6,6 трлн сўм
- Қорақалпоғистон Республикаси — 5,8 трлн сўм
- Хоразм вилояти — 4,9 трлн сўм
- Сирдарё вилояти — 4,6 трлн сўм
- Бухоро вилояти — 9,6 трлн сўм
- Қашқадарё вилояти — 9 трлн сўм
- Фарғона вилояти — 9,4 трлн сўм
- Жиззах вилояти — 2,9 трлн сўм
- Сурхондарё вилояти — 2,8 трлн сўм
Маълумотларга кўра, озиқ-овқат саноатидаги умумий ҳажм бўйича Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари етакчилик қилмоқда. Ушбу ҳудудлар мамлакат озиқ-овқат ишлаб чиқаришининг катта қисмини таъминлаётгани қайд этилган.

