Россияда 1 апрелдан бошлаб Telegram мессенжерини тўлиқ блоклаши мумкун. Бу ҳақда Baza нашри хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, Роскомнадзор мамлакатда аввал тақиқланган Instagram ва Facebook каби хизматлар сценарийи бўйича сервисни тўлиқ блоклашни бошлаши мумкин. Агар чора амалга оширилса, иловани Россия ҳудудида на мобил тармоқлар, на стационар интернет орқали юклаш мумкин бўлмайди.
Бундан аввал Telegram’ни секинлаштириш ишлари бошлангани тўғрисида хабарлар тарқалган эди.
Мессенжер асосчиси Павел Дуров чекловлар юзасидан билдирган фикрида фуқаролар эркинлигини чеклаш ҳеч қачон тўғри ечим бўлмаслигини таъкидлаган.
Ҳозирча Telegram’ни тўлиқ блоклаш ҳақида расмий тасдиқ берилмаган.

