11.9 C
Узбекистан
Вторник, 17 февраля, 2026

Президент Буюк Британия савдо вакили лорд Жон Олдердайсни қабул қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,420участниковПодписаться
- Advertisement -

17 февраль куни Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Буюк Британиянинг Марказий Осиё ва Озарбайжон бўйича савдо вакили лорд Жон Олдердайсни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги ўзаро манфаатли шерикликни, айниқса савдо-иқтисодий соҳада янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Сиёсий мулоқот жадал ривожланаётгани, турли даражадаги алмашинувлар фаол давом этаётгани таъкидланди. Шунингдек, хавфсизлик соҳасида ҳам самарали ҳамкорлик йўлга қўйилгани қайд этилди.

Маълум қилинишича, кейинги беш йил ичида икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми икки баробарга ошган. Лондон фонд биржасида Ўзбекистоннинг 15 миллиард доллардан ортиқ қийматдаги суверен ва корпоратив облигациялари жойлаштирилган. Ўтган йили Қўшма иқтисодий қўмита механизми ҳам ишга туширилган.

Таълим соҳасида ҳам ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда. Британиялик ҳамкорлар иштирокида Президент мактаблари ташкил этилган, шунингдек, учта қўшма университет муваффақиятли фаолият юритмоқда. Ўзбекистонга ташриф буюраётган британиялик сайёҳлар сони ҳам ортиб бораётгани айтилди.

Суҳбат давомида энергетика, молия, геология, транспорт, кимё, фармацевтика, фан ва таълим соҳаларида янги лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги таъкидланди. Шу билан бирга, минтақавий ва глобал аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Учрашув якунида кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қўшма “йўл харитаси”ни қабул қилиш бўйича келишувга эришилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Рамазон ойида бир марталик моддий ёрдам пули кимлар учун тўланади?

Президент қарорига кўра, Рамазон ойида қуйидаги чоралар амалга оширилади: 1. Бир марталик 1 миллион сўмлик моддий ёрдам “Ижтимоий реестр”нинг “давлат таъминотидаги...

Больше похожих статей

×