- Advertisement -
Самарқанд шаҳрида автокросс бўйича Ўзбекистон кубогининг биринчи босқичи ғолиблари аниқланди.
«Багги» синфида Жиззах вилояти вакили Ғайрат Одилов ғолибликни қўлга киритди.
«А-7» тоифасида самарқандлик спортчи Аслиддин Сиддиков энг яхши натижа қайд этди.
«А-8» ҳисобида биринчи ўринни Жиззах вилояти вакили Николай Салаев эгаллади.
Миллий «НУ» синфида эса Жиззахлик Самандар Хусанов ғолиб деб топилди.
Мусобақа якунларига кўра, жамоавий ҳисобда Жиззах вилоятининг «Ватанпарвар» жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин Самарқанд спортчиларига nasib этди, учинчи ўрин эса Жиззахдаги хусусий «Бест клуб» жамоасига насиб қилди.

