12.8 C
Узбекистан
Понедельник, 16 февраля, 2026

Рамазон ойида савдо тармоқларига нархларни барқарор сақлаш бўйича огоҳлантириш берилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,400участниковПодписаться
- Advertisement -

Рамазон ойи яқинлашаётгани муносабати билан Рақобат қўмитаси йирик савдо тармоқлари ва савдо мажмуаларига ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш зарурлиги ҳақида огоҳлантириш берди.

Қайд этилишича, давлат раҳбари Рамазон — саховат ва эзгулик рамзи бўлган даврда ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг асоссиз ошишига йўл қўймаслик алоҳида муҳим эканини таъкидлаган.

Нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида йирик савдо тармоқларига қатор тавсиялар берилди. Жумладан, чакана нархларнинг ўзгаришига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган омиллар, шунингдек логистика ва бошқа харажатлар ошиши ҳақида Қўмитани тезкор хабардор қилиш тавсия этилган.

Шунингдек, етказиб берувчиларга асоссиз нарх оширишга йўл қўймаслик бўйича огоҳлантириш ишларини кучайтириш зарурлиги қайд этилган.

Рақобат қўмитаси ўз ваколатлари доирасида мамлакат аҳолиси учун муҳим аҳамиятга эга маҳсулотлар нархларини мақбул даражада сақлаш бўйича барча зарур чораларни кўраётганини маълум қилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

V Миллий меҳмондўстлик мукофоти ғолиблари аниқланди

14 феврал 2026 йили VII Hotel Business Forum 2026 доирасида меҳмондўстлик соҳасидаги V Миллий мукофотни топшириш маросими — туризм...

Больше похожих статей

×