12.8 C
Узбекистан
Понедельник, 16 февраля, 2026

Миср компанияси Жиззах вилоятида иккита шакар заводи қурмоқчи

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,400участниковПодписаться
- Advertisement -

Мисрнинг Nile Sugar компанияси 2026 йил март ойидан бошлаб Жиззах вилоятида қанд лавлагисини етиштириш ва қайта ишлашга қаратилган йирик лойиҳани амалга оширишни бошлайди.

Fixygen нашри маълумотига кўра, лойиҳа доирасида йилига 200 минг тоннагача шакар ишлаб чиқариш режалаштирилган. Умумий инвестициялар ҳажми 450 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар шаклида амалга оширилади.

Лойиҳани рўёбга чиқариш учун Жиззах вилоятининг Ғаллаорол ва Фориш туманларида қанд лавлагиси етиштириш мақсадида 50 минг гектар ер майдони, шунингдек шакар заводи қурилиши учун 170 гектар ер ажратилган.

Кутилишича, мазкур лойиҳа Ўзбекистонда замонавий агросаноат ва қайта ишлаш технологияларини жорий этиш, шакар маҳсулотлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳамда ички бозорни маҳаллий шакар билан барқарор таъминлаш имконини беради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

V Миллий меҳмондўстлик мукофоти ғолиблари аниқланди

14 феврал 2026 йили VII Hotel Business Forum 2026 доирасида меҳмондўстлик соҳасидаги V Миллий мукофотни топшириш маросими — туризм...

Больше похожих статей

×