13.5 C
Узбекистан
Понедельник, 16 февраля, 2026

16–17 февраль кунлари тоғли ҳудудларда сел-сув тошқинлари хавфи кутилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,400участниковПодписаться
- Advertisement -

Гидрометеорология хизмати маълумотига кўра, 16–17 февраль кунлари кутилаётган ёмғирлар сабаб республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиш эҳтимоли мавжуд.

Хусусан, Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманларида хавф кучайиши мумкин. Шунингдек, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музработ туманларида ҳам сел келиши эҳтимоли бор.

Самарқанд вилоятида Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой ва Иштихон туманлари хавфли ҳудудлар қаторига киритилган. Навоий вилоятида эса Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех ва Кармана туманларида табиий ҳодисалар кузатилиши мумкин.

Жиззах вилоятининг Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш ва Янгиобод туманлари, Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманлари ҳамда Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида ҳам сел-сув тошқинлари хавфи мавжудлиги айтилмоқда.

Шунингдек, Наманган вилоятининг Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари, Фарғона вилоятининг Сўх, Шоҳимардон, Фарғона ва Бешариқ туманлари, Андижон вилоятининг Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонобод шаҳрида ҳам сел хавфи сақланиб қолмоқда.

Мутасаддилар айрим ҳудудларда ёмғир сувларининг тўпланиши оқибатида паст жойларни сув босиши мумкинлигини билдирмоқда. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда яшовчи аҳоли, дам олувчилар ҳамда ушбу йўналишларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилар эҳтиёткорлик чораларини кўриши зарур.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Коррупцияга қарши курашда “профилактика + рақамлаштириш” модели ПФ-270-сон фармонига асосланган моҳияти

2025-йил 30-декабрда қабул қилинган ПФ-270-сон Президент фармони Ўзбекистонда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш тизимини сифат жиҳатидан янги...

Больше похожих статей

×