20.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 15 февраля, 2026

“IV Tashkent Marketing Forum 2026” ўз ишини бошлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,400участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳрида маркетинг соҳасидаги йирик халқаро тадбирлардан бири — “IV Tashkent Marketing Forum 2026” бошланди. Форум Рақобат қўмитаси ва Ўзбекистон Маркетинг ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Тадбирни Рақобат қўмитаси раиси ўринбосари У. Давлатов очиб берди. Кириш сўзида маркетинг замонавий иқтисодиётда бизнесни ривожлантириш, рақобат муҳитини мустаҳкамлаш ва истеъмолчилар эҳтиёжларини чуқур ўрганишда муҳим ўрин тутиши таъкидланди. Шунингдек, давлат органи сифатида Рақобат қўмитаси бундай ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр экани қайд этилди. Форумлар орқали миллий маркетинг тизимини ривожлантириш ва маҳаллий маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш мумкинлигига эътибор қаратилди.

Форумда 50 дан ортиқ мамлакатдан келган экспертлар, бизнес вакиллари ҳамда маркетинг мутахассислари иштирок этмоқда. Дастур маркетингнинг етти асосий йўналиши бўйича панел сессиялар, амалий кейслар ва муҳокамаларни қамраб олган. Хусусан, рақамли маркетинг, брендинг, PR ва SMM, шунингдек сунъий интеллект ва IT маркетинг масалалари муҳокама қилинмоқда.

Тадбир доирасида халқаро конференциялар, экспертлар чиқишлари, маркетинг ечимлари ярмаркаси, йилнинг энг яхши маркетологлари ва компанияларини тақдирлаш маросими ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, иштирокчилар учун жонли мулоқот ва нетворкинг имкониятлари яратилган.

Мутахассислар фикрича, форум медиа ва маркетинг саводхонлигини ошириш, таҳлилий фикрлашни ривожлантириш ва замонавий коммуникация кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади. Ташкилотчилар мазкур тадбирни янги ғоялар, инновацион ёндашувлар ва самарали ҳамкорликлар учун муҳим платформа сифатида баҳоламоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Hotel Business Forum 2026: касбий таълим ва халқаро тажриба туризм ривожида асосий омил сифатида

2026 йил 14 февраль куни Тошкент шаҳрида туризм ва меҳмондўстлик соҳасининг муҳим тадбирларидан бири — VII Hotel Business Forum...

Больше похожих статей

×