14 C
Узбекистан
Суббота, 14 февраля, 2026

«Ўзчармсаноат» раҳбари президент танқидидан сўнг лавозимидан озод этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,390участниковПодписаться
- Advertisement -

«Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси Акбар Султанов Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Қарор 13 февраль куни тармоқлар ва ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш масаласига бағишланган йиғилиш якунларига кўра қабул қилинди.

Муҳокама давомида президент пойабзал саноати доимий янгиланишни талаб қилишини таъкидлади — мода ва дизайн тез ўзгаради, замонавий ёндашувлар жорий этилмас экан, корхоналар ташқи ва ички бозорда рақобатлаша олмайди. Уюшма раҳбарияти инновацияларнинг етарли эмаслиги ва жойларда ишнинг суст ташкил этилгани учун танқид қилинди.

Йиғилишда келтирилган маълумотларга кўра, 972 та пойабзал корхонасидан 378 таси фаолиятини тўхтатган, яна 120 таси ишлаб чиқариш қувватининг ярмидан ҳам кам қисмидан фойдаланмоқда. Умуман олганда, қарийб 500 та корхона тўлиқ қувватда ишламаяпти.

Айрим йўналишларда импортга қарамлик ҳам сақланиб қолмоқда — колодка, шнур ва фурнитура маҳсулотлари шулар жумласидандир.

Шунингдек, ўтган йили режалаштирилган 250 миллион долларлик экспорт ҳажмининг 40 фоизидан кам қисми бажарилгани маълум қилинди. Жорий йил учун ишлаб чиқариш ва экспорт режалари ҳам қониқарсиз деб топилди.

Акбар Султанов 2024 йил 25 ноябрь куни ушбу лавозимга тайинланган эди. У бунга қадар «Ўзчармсаноат» раҳбарининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.

Уюшма таркибига тери ва мўйна хомашёсини тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш, автоматлаштирилган мол сўйиш, жун, қоракўл ва сунъий чармдан маҳсулотлар ишлаб чиқариш, шунингдек тери-галантерея ва пойабзал ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи корхоналар киради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда Анъанавий санъат олий мактаби ташкил этилади

Пойтахтда керамика ва ғишт териш, декоратив безак бериш, ёғоч ўймакорлиги, меъморий каллиграфия, шунингдек геометрик ва биоморфик нақшлар йўналишлари бўйича...

Больше похожих статей

×