Туркияда яшовчи Ўзбекистон фуқароси икки аёлни жинсий эксплуатацияга жалб этишга уриниганида гумонланмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,860участниковПодписаться
- Advertisement -

Ички ишлар органлари ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари билан ҳамкорликда ўтказган махсус тезкор тадбир давомида Самарқанд халқаро аэропортида Тошкент вилоятида яшовчи 22 ва 36 ёшли икки аёл қўлга олинди.

Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати маълумотига кўра, аёллар гўёки ишга жойлашиш мақсадида Туркияга учиб кетмоқчи бўлган. Бироқ текширув жараёнида аслида уларни жинсий эксплуатацияга жалб этиш ва интим хизматлар кўрсатишга мажбурлаш режалаштирилгани аниқланган.

Тергов маълумотларига кўра, ишга таклиф қилиш ва авиачипталарни сотиб олиш ишларини 1989 йилда туғилган, ҳозирда Туркияда яшаётган Ўзбекистон фуқароси ташкил этган.

Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг «Одам савдоси» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда яшил ҳудудларни кенгайтириш режалаштирилмоқда

Тошкент жадал ривожланмоқда, бироқ шаҳарда ҳали ҳам яшил ҳудудлар етишмаяпти. Янги боғлар барпо этиш ва кенг кўламли кўкаламзорлаштириш шаҳар...

Больше похожих статей