4.9 C
Узбекистан
Пятница, 13 февраля, 2026

Тошкент шаҳар ҳокимиятининг расмий баёноти

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,390участниковПодписаться
- Advertisement -

Фуқаролардан кўча-йўл тармоғининг ажратувчи қисмларига тўсиқлар ўрнатилиши юзасидан келиб тушаётган мурожаатлар муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

2025 йилда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ташаббуси билан шаҳарнинг айрим магистрал кўчаларида пиёдаларни йўналтирувчи тўсиқларни ўрнатиш ишлари бошланди. Ушбу чоралар пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва йўлни кесиб ўтишни тартибга солишга қаратилган. Ишларнинг буюртмачиси — Тошкент шаҳар Капитал қурилиш бош бошқармаси.

Жорий йилда Тошкентда Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази (ЙҲТЭМ) иш бошлади. Бу — йўл ҳаракатини ташкил этиш соҳасида қарорларни тизимли ва профессионал ёндашув асосида қабул қилиш ҳамда тегишли хизматлар фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлайдиган ихтисослашган шаҳар тузилмаси. Марказнинг ташкил этилиши ягона шаҳар стандартига ўтишни англатади: тўсиқлар, йўл чизиқлари, светофорлар ва ҳаракат схемалари бўйича қарорлар алоҳида-алоҳида эмас, балки маълумотлар, муҳандислик ҳисоб-китоблари ва барча тегишли идоралар билан мажбурий келишув асосида қабул қилинади.

Тўсиқлар масаласи зарур чора сифатида кўрилмоқда. ЙҲТЭМ ЙҲХББ ва Капитал қурилиш бош бошқармаси билан ҳамкорликда қўшимча муҳандислик-транспорт текширувларини ўтказмоқда, техник жиҳатдан асосланган ва амалий ечимларни шакллантириб, уларни барча тегишли идоралар билан келишмоқда.

Марказ тўсиқлар ўрнатилган ҳудудларни ҳаракат интенсивлиги таҳлили, авариялар статистикаси ва транспорт оқимларини моделлаштириш усуллари асосида қўшимча ўрганмоқда. Шунингдек, мавжуд маълумотлар базаси, жумладан, Тошкент шаҳрининг «иссиқ нуқталар харитаси» асосида авариялар қайд этилган жойлар рўйхати қайта кўриб чиқилмоқда.

Бу эса аввал қабул қилинган қарорларни аниқлаштириш, устувор нуқталарни белгилаш ва шаҳарда ҳаракатни ташкил этишнинг ягона стратегиясини шакллантириш имконини беради.

Амалга оширилаётган ишлар доирасида:

• жойлар рўйхати ҳақиқий авариялар кўрсаткичлари ва пиёдалар ҳаракати зичлигини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқилмоқда;
• қабул қилинган ечимларнинг замонавий хавфсизлик стандартлари ва қулай шаҳар муҳити тамойилларига мослиги баҳоланмоқда;
• тўсиқлар параметрлари пиёдалар ўтиш жойлари, бурилиш ва қайрилмаларга яқин ҳудудларда меъёрий кўриниш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида оптималлаштирилмоқда.

Қабул қилинган қарорга мувофиқ, пиёдалар ўтиш жойларига 10–15 метр қолганда, шунингдек, бурилиш ва қайрилма ҳудудларида тўсиқлар баландлиги пасайтирилиб, ҳаракат иштирокчилари учун кўриниш ва йўналишни осонлаштириш мақсадида қайта мослаштирилади. Бу ишлар ГОСТ 23457-86 талабларига мувофиқ амалга оширилади.

Амалга оширилаётган чоралар пойтахт кўча-йўл тармоғини тизимли модернизация қилишнинг бир қисми ҳисобланади. Қарорлар профессионал таҳлил асосида қабул қилиниб, хавфсизлик, кўчаларнинг ўтказувчанлик қобилияти ва шаҳар муҳити сифати ўртасида мувозанатни таъминлашга қаратилган.

Тошкент шаҳар ҳокимияти тегишли идоралар билан ҳамкорликда хавфсиз, бошқариладиган ва замонавий транспорт инфратузилмасини шакллантириш бўйича изчил ишларни давом эттиради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Самарқандда корхона ҳеч қандай ҳужжатларсиз ўрнатгани учун бартараф этилди

Самарқанд вилоятида микромолия ташкилотлари фаолиятини текширган Рақобат қўмитаси ҳудудий бошқармаси “Реклама тўғрисида”ги қонун талаблари бузилган ҳолатни аниқлади. Тойлоқ туманидаги...

Больше похожих статей

×