6.8 C
Узбекистан
Пятница, 13 февраля, 2026

Президент юқори кучланишли кабель ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,390участниковПодписаться
- Advertisement -

Шавкат Мирзиёев 13 февраль куни Тошкент вилоятининг Аҳангаран туманига сафари давомида юқори кучланишли кабель маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Enco Group» корхонаси фаолияти билан танишди.

Ўзбекистонда энергетика сектори модернизацияси ва юқори кучланишли кабеллар ишлаб чиқариш лойиҳаси

Мамлакатимизда энергетика соҳасини интенсив модернизация қилиш, янги электр станциялари ва подстанциялар қуриш, магистрал тармоқларни янгилаш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий қилиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Иқтисодиёт тармоқлари ривожи ва аҳоли сонининг ортиши оқибатида электр энергиясига бўлган эҳтиёж ошиши юқори кучланишли электр узатиш линиялари ривожланишини тақозо этади. Шу сабабли ички ва ташқи бозорларда юқори кучланишли кабелларга барқарор талаб сақланиб келмоқда.

Ушбу талабни қондириш мақсадида «Enco Group» корхонаси «Eltech Industrial» технопаркида, беларус компанияси «Energokomplekt» билан ҳамкорликда 21 гектар майдонда барпо этилмоқда. Лойиҳа умумий қиймати тахминан 60 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Корхона тўлиқ қувватга чиққач, 600 янги иш ўрни яратилади.

Лойиҳа икки босқичда амалга оширилмоқда. Корхона йилига 25 минг тоннагача маҳсулот ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда, экспорт салоҳияти эса 300 миллион долларни ташкил этади. Ҳозирга қадар биринчи босқич қурилиш ишлари 98 фоиз бажарилган ва 10 миллиондан ортиқ инвестиция фойдаланилган. Маҳсулот Германия, Латвия, Эстония, Болгария ва МДҲ давлатларига экспорт қилиниши режалаштирилмоқда. Дастлабки баҳолашлар бўйича йиллик экспорт ҳажми 140 миллион долларни ташкил этиши кутилмоқда.

Ўтган йил Ўзбекистонга юқори кучланишли кабел маҳсулотлари ва изоляцияланган мис шинлари тақрибан 400 миллион доллар қийматда импорт қилинган. Корхона тўлиқ ишлаб чиқаришга ўтгач, 150 миллион доллар қийматда импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш имкони пайдо бўлади.

Шунингдек, Марказий Осиёда бу соҳада фаолият юритаётган 12 корхонанинг 4 таси Ўзбекистонда жойлашгани қайд этилди. Бу мамлакатимизда электротехника саноати босқичма-босқич юқори қўшилган қиймат яратадиган секторга айланаётганини кўрсатади.

Давлат раҳбари корхона ривожланишининг кейинги режалари, маҳсулот ҳажми ва турларини кенгайтириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш бўйича таклифлар билан танишди. Президент масъул шахсларга саноат кооперациясини кенгайтириш, маҳаллий хом ашёни самарали қўллаш, замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда рақобатбардош ва экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш бўйича аниқ топшириқлар берди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Оилавий бизнесни йўлга қўйганлар сони 5,5 мингдан ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистонда 5 575 та оилавий тадбиркор фаолият юритаётгани маълум...

Больше похожих статей

×