Мобил қурилмаларни зарарли “.apk” иловалардан тозалаш усуллари

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,670участниковПодписаться
- Advertisement -

Сўнгги пайтларда шубҳали “.apk” иловани юклаб олиш оқибатида вируслар қурилмага зарар етказиши ҳолатлари кўпаймоқда. Мутахассислар бундай иловани бартараф этиш учун махсус кетма-кетликда чора кўришни тавсия қилади.

Биринчи қадам сифатида мобил қурилмани “Хавфсиз режим” (“Safe mode”)да ишга тушириш зарур. Бунга қурилма ўчириб ёқилади, қайта ишга туширилаётганда бренд ёзуви (масалан, “Samsung” ёки “Redmi”) пайдо бўлиши билан овоз пастлатиш тугмаси босиб турилади. Қурилма ишга тушгандан сўнг, чап пастки бурчакда “Хавфсиз режим” ёзуви пайдо бўлади.

Шундан сўнг, “Созламалар” – “Иловалар” бўлимида мобил қурилмага юкланган, очиқ ёки яширин зарарли иловани ўчириб ташлаш мумкин. Тозалаш жараёни тугагач, қурилмани қайта ёқиб, “Хавфсиз режим”дан чиқариш амалга оширилади. Ушбу усул қурилмани вируслардан тўлиқ халос қилиш ва унинг барқарор ишлашини таъминлайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жарима балларини ҳисоблашда ҳайдовчиларга имтиёзлар борми?

1 апрелдан бошлаб камера ва радарлар томонидан аниқланган қоидабузарликлар учун ҳам жарима балларини ҳисоблаш тартиби жорий этилди.

Больше похожих статей