- Advertisement -
Сўнгги йилларда миллий лабораториялар натижаларининг халқаро миқёсда тан олиниши кенгайди. Бугунги кунда уларнинг хулосалари 37 та давлат томонидан қабул қилинмоқда. Мамлакат аккредитация тизими ҳам 185 давлат орасида юқори ўринларни эгаллаб бормоқда.
Шунингдек, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнида техник тартибга солиш тизимини халқаро талабларга тўлиқ мослаштириш муҳим вазифа сифатида қайд этилмоқда. Соҳада соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида Intertek, SGS, Bureau Veritas ва TÜV каби етакчи халқаро компанияларни жалб этиш режалаштирилган.

