6.4 C
Узбекистан
Пятница, 13 февраля, 2026

Дурдона Ҳакимова ягона қурбон бўлмаган, иккинчи ҳалок бўлган шахс аниқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,390участниковПодписаться
- Advertisement -

Истанбул шаҳрида содир этилган даҳшатли жиноят юзасидан янги ҳолатлар очилмоқда. Умрание туманидаги ижара хонадонда Ўзбекистон фуқаролари — Дурдона Ҳакимова ва 32 ёшли Сайёра Эргашалиева ўлдирилгани маълум бўлди. Тергов версиясига кўра, уларнинг жасадлари бўлакларга ажратилиб, шаҳарнинг турли ҳудудларидаги чиқинди контейнерларига ташланган.

Туркия оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, Дурдона Ҳакимова ўлими бўйича олиб борилган тергов жараёнида полиция шу хонадонда яна бир аёл ҳалок бўлганини аниқлаган. Қайд этилишича, Сайёра Эргашалиева 23 январдан буён бедарак йўқолган деб ҳисобланган ва тахминларга кўра, биринчи бўлиб ўлдирилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар уй атрофидаги кузатув камералари ёзувларини қайта кўриб чиққан. Кадрларда гумонланувчилар турли кунларда хонадондан қора полиэтилен пакетлар олиб чиққанини кўриш мумкин. 24 январ куни Ферикёй маҳалласидаги чиқинди контейнеридан 37 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг боши танасидан ажратилган ҳолдаги жасади топилган. Кейинчалик тананинг бошқа қисмлари ҳам аниқланган.

Дастлабки тергов маълумотларига кўра, воқеалар ривожи қуйидагича бўлган бўлиши мумкин: 23 январ куни Сайёра Эргашалиева Умрание туманидаги хонадонга кирган, ортидан икки нафар гумонланувчи эркак ҳам у ерга йўл олган. Кейинги куни улар бир неча бор пакетлар билан чиққани, сўнгра эса чемодан олиб чиққанини кузатиш мумкин. Тахминларга кўра, чемоданда Дурдона Ҳакимованинг жасад қисмлари бўлган.

Маҳаллий ОАВ хабар беришича, қайта сўроқлардан сўнг қўлга олинганлар Сайёра Эргашалиевани ҳам Дурдона Ҳакимова каби пичоқ билан ўлдириб, жасадни бўлакларга ажратиб, турли контейнерларга ташлаганини тан олган. Бироқ айни пайтга қадар Туркия полицияси ёки прокуратураси томонидан иккинчи қурбон ҳақида расмий баёнот эълон қилинмаган.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Дурдона Ҳакимованинг шахсини тасдиқлаган. Иш юзасидан икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган, улар Туркиядан Грузияга учиб кетишга уринган вақтда ҳибсга олинган.

Қотиллик жамоатчилик орасида катта резонансга сабаб бўлди, Истанбул ва Анқара шаҳарларида норозилик акциялари ўтказилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Оилавий бизнесни йўлга қўйганлар сони 5,5 мингдан ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистонда 5 575 та оилавий тадбиркор фаолият юритаётгани маълум...

Больше похожих статей

×