-0 C
Узбекистан
Четверг, 12 февраля, 2026

Нотариусликка ягона танлов тартиби тасдиқланди ва масофавий нотариал хизмат йўлга қўйилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,390участниковПодписаться
- Advertisement -

Адлия вазирлиги томонидан Нотариусликка талабгорлар учун ягона танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом давлат рўйхатидан ўтказилди (3773-сон, 2026 йил 11 февраль). Ҳужжат 2026 йил 1 апрелдан кучга киради.

Янги тартибга кўра, ягона танлов Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан нотариус лавозими бўш бўлган ёки янги штат бирлиги жорий этилган ҳолларда ўтказилади.

Танлов икки босқичдан иборат бўлади: тест синови ва амалий имтиҳон. Танлов ўтказилиши ҳақидаги эълон “Инсон ва қонун” газетаси ҳамда вазирликнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

Биринчи босқич бу тест синови. Адлия вазирлиги талабгорлар рўйхатини Агентликка тақдим этган кундан бошлаб 10 кун ўтгач, бироқ 15 кундан кечиктирмай ўтказилади. Талабгорлар электрон платформа орқали давлат ва жамият бошқаруви, коррупцияга қарши курашиш, фуқаролик ҳуқуқи, нотариат ва ворислик ҳуқуқига оид 40 та тест саволига 60 дақиқа давомида жавоб беради.

55 баллдан юқори натижа кўрсатган номзод тест босқичидан муваффақиятли ўтган ҳисобланади. Бундай талабгорлар иккинчи босқичдан ўта олмаган тақдирда ҳам бир йил давомида тестни қайта топширишдан озод этилади.

Иккинчи босқичда иштирокчилар электрон платформа орқали нотариал ҳаракатлар лойиҳасини тайёрлаш ва казусга жавоб бериш бўйича синовдан ўтади. Тайёргарлик учун 20 дақиқа вақт ажратилади. Ушбу босқичда энг юқори баллнинг камида 55 фоизини тўплаган талабгор танловдан ўтган ҳисобланади.

Шу билан бирга, Ўзбекистонда нотариал хизматларнинг янги — масофавий формати жорий этилди. Эндиликда нотариал ҳаракатларни видеалоқа орқали E-notarius.uz портали ва “Notarius” ахборот тизими орқали амалга ошириш мумкин.

Келиб тушган мурожаат нотариус томонидан бир иш куни ичида кўриб чиқилади ва ҳужжатларда камчилик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида аризачига хабар берилади. Нотариал ҳужжат лойиҳаси тайёрлангач, нотариус видеалоқага чиқиб, томонларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда амалга оширилаётган ҳаракатнинг ҳуқуқий оқибатларини тушунтиради.

Янги формат нотариал жараёнларни шахсан ташриф буюрмасдан амалга ошириш имконини бериб, хизматлардан фойдаланишни енгиллаштиради ва фуқаролар вақтини тежашга хизмат қилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Пенсия тайинлашни автоматлаштириш босқичма-босқич давом эттирилади

Ўзбекистонда пенсия тайинлаш тизимини рақамлаштириш ва автоматлаштириш жараёни изчил давом эттирилмоқда. Ҳозирги кунда ёшга доир пенсиялар — эркаклар учун...

Больше похожих статей

×