-0 C
Узбекистан
Четверг, 12 февраля, 2026

Инспекторга 800 минг сўм пора таклиф қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,390участниковПодписаться
- Advertisement -

Навоий вилоятида транспорт назорати инспекцияси ходимига пора таклиф қилган шахс ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълум қилинишича, Транспорт назорати инспекциясининг Автомобиль транспортида назорат бўлими инспекторлари томонидан Кармана туманидаги “Самарқанд” ЙПХ масканида “HOWO” русумли юк автомобили текширув учун тўхтатилган. Текширув давомида транспорт воситаси Туркия давлатидан рўйхатдан ўтказилган тиркама билан ноқонуний ҳаракатланаётгани аниқланган.

Инспектор томонидан ҳолат бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилаётган пайтда ҳайдовчи ёнида бўлган ва ўзини юк эгаси сифатида таништирган фуқаро чора кўрмасликни сўраб, инспекторга 800 минг сўм пул таклиф қилган. Унга бу ҳаракат жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши тушунтирилганига қарамай, фуқаро пора таклиф қилишда давом этган ва хизмат вазифасини бажаришга тўсқинлик қилган.

Шундан сўнг ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида мазкур шахс 800 минг сўмдан 500 минг сўмни инспекторга пора тариқасида бераётган вақтида прокуратура ва ички ишлар органлари тезкор ходимлари ҳамда холислар иштирокида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

15 миллион фуқаро шахсий маълумотлари сотилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Рақамли технологиялар вазирлигида ўтказилган матбуот анжуманида сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда тарқалган “15 миллион фуқаронинг маълумотлари сизиб чиққан” деган хабарлар...

Больше похожих статей

×