0.7 C
Узбекистан
Четверг, 12 февраля, 2026

2026-йил январь ойи бўйича Ўзбекистон кўчмас мулк бозори таҳлили тақдим этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,390участниковПодписаться
- Advertisement -

Январь ойида кўчмас мулк бозорида нархлар динамикаси мўътадил сақланмоқда, шу билан бирга пойтахтнинг бирламчи бозорида нисбатан юқори ўсиш қайд этилди. Тошкент шаҳрида ижара бозори ҳам ижобий динамикани намоён этмоқда.

Кўчмас мулк бозори фаоллиги ва ҳудудий динамика

Январь ойида республика бўйича уй-жой олди-сотди шартномалари сони 28,6 мингтани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан битимлар сони қарийб 12%га ошди.

Йил бошидан буён кўчмас мулк савдолари динамикаси республика ҳудудларида ижобий тенденцияларни намоён этмоқда. Республика кўчмас мулк бозорининг қарийб учдан бир қисми Тошкент шаҳрига тўғри келиб, савдолар ҳажми 33,4%га ошди. Бу эса республиканинг барча ҳудудлар орасида энг юқори кўрсаткич бўлди.

Шунингдек, Самарқанд (26%) ва Сирдарё (24%) вилоятларида ҳам битимлар сонининг сезиларли ўсиши қайд этилди.

Республика миқёсида иккилламчи уй-жой бозорида нархлар динамикаси

Январь ойида иккилламчи кўчмас мулк бозорида нархларнинг мўътадил ўсиши қайд этилди.

Республика бўйичаиккиламчи уй-жой бозорида1 кв. метр учун ўртача нарх бир ойда 0,9%га ошди, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса нархлар ўсиши 8%ни ташкил этди.

Энг юқори нарх ўсиши Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида қайд этилди. Бу ҳудудларда уй-жой нархларининг ўртача ўсиши қарийб 24%ни ташкил қилди. Шунингдек, Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида ҳам нархлар 16%га ошди.

Тошкент шаҳрида иккилламчи ва бирламчи уй-жой нархлари динамикаси

Январь ойида Тошкент шаҳрида иккилламчи уй-жой бозорида 1 кв. метр учун ўртача нархи қарийб 1120 долларни ташкил этди ва ойлик ҳисобда 0,6%га ошди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса нархлар қарийб 2%га ўсди.

Иккилламчи уй-жой нархларининг энг юқори ўсиши Яккасарой (5,7%) ва Мирабад (4,3%) туманларида қайд этилди.

Шу билан бирга, пойтахтнинг бирламчи кўчмас мулк бозорида нархлар ўсиши нисбатан юқори бўлди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан янги қурилган уй-жойларда 1 кв. метр учун ўртача нарх9%дан кўпроққа ошди.

Бирламчи уй-жой нархларининг энг юқори ўсиши Миробад (18,4%) ва Мирзо-Улуғбек (17,3%) туманларида қайд этилди.

Тошкентда ижара бозори таҳлили

Январь ойида пойтахтда уй-жой ижарасининг ўртача қиймати 1 кв. метр учун қарийб 8,8 долларни ташкил этди, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9%га юқори.

Ижара нархларининг энг юқори кўрсаткичипойтахтнинг Миробад, Шайхонтоҳур, Яккасарой ва Мирзо-Улуғбек туманларида сақланмоқда. Бу туманларда ижара нархи 1 кв. метр учун ўрчата 11 доллар атрофида.

Айни пайтда ижара нархларининг ўсиш суръатлари жадаллашуви Олмазор, Юнусобод, Яшнобод, Чилонзор ва Мирзо-Улуғбек туманларида кўпроқ кузатилиб, ушбу ҳудудларда йиллик ўртача ўсиш қарийб 13%ни ташкил этди.

Жалолиддин Усмонов

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент суд тизимини ислоҳ қилиш ва коррупцияга қарши кураш бўйича ҳисоботни тинглади

12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий судьялар кенгаши раиси ахборотини тинглади. Ҳисоботда қайд этилишича, қонунга мувофиқ, кенгаш...

Больше похожих статей

×