0.5 C
Узбекистан
Среда, 11 февраля, 2026

Сирдарёда “Sohil makon” экотуристик мажмуаси барпо этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,380участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси А. Аккулов бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи туризм соҳаси вакиллари иштирокида Сирдарё вилоятига ташриф буюриб, ҳудудда амалга оширилаётган янги туристик лойиҳалар билан танишди. Сафар давомида экотуризм объектларини барпо этиш ва Тошкент–Самарқанд автомагистрали бўйлаб хизматлар турини кенгайтиришга қаратилган қатор ташаббуслар кўриб чиқилди.

Ишчи гуруҳ, аввало, Сирдарё тумани “Камолот” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Sohil makon” экотуристик мажмуаси лойиҳаси билан танишди. Ушбу ташаббус 75 гектар майдонни мастер-режа асосида ривожлантиришни назарда тутади. Лойиҳа доирасида фаол туризм объектлари, соғломлаштириш хизматлари, сув бўйида дам олиш ҳудудлари ва сайр йўлакларини ташкил этиш режалаштирилган.

Шундан сўнг ишчи гуруҳ “Ravon arena” дам олиш масканида амалга оширилган ишлар билан танишди. Лойиҳанинг иккинчи босқичи доирасида қўшимча хизмат турларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олингани маълум қилинди.

Ташриф давомида Сирдарё дарёси бўйида, “Камолот” маҳалласи ҳудудида қайта қурилаётган собиқ дам олиш уйи ҳам кўздан кечирилди. Ушбу объектда ёзги ва қишки чўмилиш ҳудудлари, оилавий ва жамоавий дам олишга мўлжалланган еттита апарт-отел, болалар учун ёзги ўйин майдончалари, мини-зоопарк, турли спорт майдончалари ҳамда балиқ овлаш ҳудудларини ташкил этиш режалаштирилган.

Ишчи гуруҳ Сайхунабад тумани “Орикзор” маҳалласидаги дам олиш ҳудудида яратилган туристик ва сервис объектлари билан ҳам танишди. У ерда сайёҳларни қабул қилиш бўйича амалга оширилган ишлар ва келгуси ривожланиш режалари тақдим этилди. Мажмуанинг қиш мавсумида ҳам тўлиқ ишлаши учун қишки даврда чўмилиш объектларини фаолиятга жорий этиш ва қўшимча хизмат турларини йўлга қўйиш бўйича тавсиялар берилди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ Тошкент–Самарқанд автомагистрали бўйлаб ташкил этилаётган қовун бозорида маҳаллий тадбиркорлар томонидан яратилаётган шароитларни ҳам ўрганди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Атоқли давлат ва жамоат арбоби Каллибек Камалов вафоти муносабати билан ҳамдардлик

Атоқли давлат ва жамоат арбоби, таниқли меҳнат фахрийси Каллибек Камалов шу йил 11 февраль куни 100 ёшида вафот этди. Каллибек...

Больше похожих статей

×