7.9 C
Узбекистан
Вторник, 10 февраля, 2026

Россияда мигрантлардан даромадлари ҳақида маълумот тақдим этиш талаб этилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,380участниковПодписаться
- Advertisement -

Россия ҳукуматининг қонун лойиҳалари бўйича комиссияси «Россия Федерациясида чет эл фуқароларининг ҳуқуқий мақоми тўғрисида»ги қонун ва Солиқ кодексига киритиладиган ўзгартишларни маъқуллади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Ўзгартишларга кўра, Россияда вақтинча яшаб турган хорижий фуқаролар ўзларининг қонуний даромадлари ҳақидаги маълумотларни Ички ишлар вазирлигига тақдим этишга мажбур бўлади. Тасдиқловчи ҳужжат сифатида ҳисобот даври учун даромадлар тўғрисида маълумотнома, солиқ декларацияси нусхаси ҳамда солиқлар тўланганини кўрсатувчи ҳужжатлар қабул қилинади.

Шунингдек, ишлаш рухсатномасига эга бўлмаган чет эл фуқароларининг вақтинча бўлиш муддатини қисқартириш механизмини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Агар уларнинг даромади тасдиқланмаса, бу чора уларнинг оила аъзоларига нисбатан ҳам қўлланилиши мумкин.

Яна бир янгиликка кўра, меҳнат мигрантлари даромади тегишли ҳудудда белгиланган яшаш минимуманидан паст бўлса, ишлаш учун патентни олиш ёки узайтириш имконига эга бўлмайди. Бу қоида патентни биринчи марта олиш ҳолатларига, шунингдек, фақат жисмоний шахслар учун шахсий эҳтиёжлар мақсадида ишлаётган хорижий фуқароларга татбиқ этилмайди.

Бундан ташқари, жисмоний шахслар қўлида ишлаётган мигрантлар жисмоний шахслар даромад солиғи бўйича аванс тўловини амалга ошириши шарт бўлади. Вояга етмаган фарзандлари қарамоғида бўлган хорижий фуқаролар учун ушбу тўлов ҳар бир бола учун 50 фоизга оширилади.

Ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорларда ишловчилар учун НДФЛ бўйича ойлик базавий аванс тўлови 1,2 минг рубль, жисмоний шахслар қўлида ишловчилар учун эса 1,7 минг рубль этиб белгиланиши режалаштирилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“JO‘RABEK” корхонасига реклама учун жарима қўлланилди

Рақобат қўмитаси томонидан “JO‘RABEK” хусусий корхонаси ижтимоий тармоқларда жойлаштирган “Orthomol” биологик фаол қўшимчаси рекламаси юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди....

Больше похожих статей

×