Нуфузли халқаро нашр The Washington Post Ўзбекистонни 2026 йилда саёҳат учун энг қулай ва истиқболли йўналишлар қаторига киритди. Нашр мамлакатнинг бой тарихи, бетакрор маданияти ва хотиржам муҳити сайёҳларни ўзига жалб этаётганини таъкидлаган.
Мақолада қайд этилишича, Ўзбекистон турли саёҳат йўналишлари, қадимий шаҳарлар ва тарихий ёдгорликлар, шунингдек, гўзал табиат манзаралари орқали меҳмонларга ўзига хос таассуротлар тақдим этмоқда. Шу билан бирга, мамлакатда сайёҳлик инфратузилмасининг жадал ривожланаётгани ва виза тартибининг соддалаштирилгани уни Буюк Ипак йўлидаги асосий манзиллардан бири сифатида ажратиб туриши таъкидланган.
Нашрда, шунингдек, Ўзбекистоннинг жаҳон сайёҳлик харитасидаги ўрни тобора мустаҳкамланиб бораётгани алоҳида қайд этилган. Мақолага кўра, мамлакат бугунги кунда дунёнинг турли бурчакларидан келаётган сайёҳлар учун замонавий, меҳмондўст ва қизиқарли манзилга айланиб бормоқда.

