12.9 C
Узбекистан
Понедельник, 9 февраля, 2026

Сурхондарё вилоятида экология бўйича туман бўлими раҳбари пора олгани учун қўлга олинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,380участниковПодписаться
- Advertisement -

Тергов маълумотларига кўра, мансабдор шахс дарахтларни ноқонуний кесиш ҳолати бўйича тузилган далолатномада етказилган зарар миқдорини камайтириб бериш эвазига 500 АҚШ доллари талаб қилган.

Тезкор тадбир Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган. Пора олиш вақтида мансабдор шахс ашёвий далиллар билан қўлга олинган, пул маблағлари эса далил сифатида олиб қўйилган.

Ҳодиса маҳаллий МЧЖ ҳудудидаги ўзбошимчалик билан дарахт кесиш ҳолати бўйича далолатномага ўзгартириш киритиш билан боғлиқ. Унда 14 та қайрағоч, 6 та арча, 1 та тут дарахти ва 1 та чинор кесилгани қайд этилган.

Гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди («Тама йўли билан пора олиш») бўйича жиноят иши қўзғатилган. Унга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш чораси қўлланилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қурилиш соҳасидаги мурожаатлар асосида 22,1 млрд сўм фуқаролар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди

2025 йил давомида Рақобат қўмитасига кўп квартирали уйлардан хонадон хариди билан боғлиқ 1700 дан ортиқ мурожаат келиб тушган. Уларнинг...

Больше похожих статей

×