9.6 C
Узбекистан
Понедельник, 9 февраля, 2026

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 11 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,380участниковПодписаться
- Advertisement -

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси бўлган 11 ёшли Амира Аминова ҳалок бўлди.

Фожеа 2026 йил 5 февраль куни Бруклин туманидаги Бат-Бич ҳудудида содир бўлган. Маълумотларга кўра, қизалоқ пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган вақтда ўнгга бурилаётган мактаб автобуси уни уриб юборган. Гувоҳлар ва видеокузатув ёзувларида қайд этилишича, у транспорт воситасидан четлаб ўтишга ҳаракат қилган, бироқ тўқнашувнинг олдини олишнинг иложи бўлмаган.

Жабрланувчи ўта оғир аҳволда Maimonides тиббиёт марказига олиб борилган, аммо шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмаган.

Ҳодисадан сўнг полиция 62 ёшли автобус ҳайдовчисини қўлга олди. Унга пиёдага йўл бермаслик ва етарлича эҳтиёткорликка риоя қилмаслик билан боғлиқ айбловлар қўйилган. Ҳайдовчи Consolidated Bus Service компаниясида ишлаган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва иш суд тартибида кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Нью-Йоркдаги Ўзбекистон Бош консулхонаси марҳуманинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, қизалоқнинг онаси билан доимий алоқада эканини маълум қилди. Дипломатик ваколатхона оилага зарур консуллик ва ташкилий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини ҳам билдирди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

The Washington Post Ўзбекистонни 2026 йил учун истиқболли сайёҳлик йўналишларидан бири сифатида тавсия қилди

Нуфузли халқаро нашр The Washington Post Ўзбекистонни 2026 йилда саёҳат учун энг қулай ва истиқболли йўналишлар қаторига киритди. Нашр...

Больше похожих статей

×