- Advertisement -
Хорватияда ўтказилаётган юнон-рум кураши бўйича Zagreb Open халқаро турнирида Ўзбекистон терма жамоаси яна икки медални қўлга киритди.
-77 кг вазн тоифасида беллашган Абдулло Алиев бронза медалига сазовор бўлди. Шунингдек, -87 кг тоифасида иштирок этган Муҳаммадқодир Расулов ҳам учинчи ўринни эгаллаб, шоҳсупага кўтарилди.
Шу тариқа, мусобақа якунларига кўра, миллий терма жамоа ҳисобида жами учта медаль жамғарилди. Аввалроқ қўлга киритилган олтин медаль билан бирга, жамоа ҳозирча 1 та олтин ва 2 та бронза медалига эга бўлиб турибди.

