Исломий қимматли қоғозлар (сукук)ни чиқариш ва жорий этиш истиқболлари кўриб чиқилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,660участниковПодписаться
- Advertisement -

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида халқаро молиявий ҳамкорликка бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Унда Покистон Ислом Республикасининг етакчи ислом банки — “Meezan Bank”, шунингдек Қувайтнинг йирик инвестиция компанияси — “Noor Financial Investment Company” вакиллари иштирок этди.

Учрашув давомида меҳмонларга “Meezan Bank” фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди. Айтилишича, банк Покистондаги энг йирик ислом банки ҳисобланиб, бош қароргоҳи Карачи шаҳрида жойлашган. У ўз фаолиятини шариат молиялаштириш тамойиллари асосида олиб боради ҳамда чакана ва корпоратив мижозларга кенг кўламли банк хизматларини таклиф этади.

Шунингдек, Қувайтда фаолият юритувчи “Noor Financial Investment Company” ҳақида ҳам маълумот берилди. Компания молиявий хизматлар, инвестициялар ва активларни бошқариш соҳаларида Қувайт, Яқин Шарқ, Осиё ва бошқа минтақаларда иш олиб боради. Қайд этилишича, мазкур компания “Meezan Bank”нинг муҳим стратегик инвестори ва акциядори ҳисобланади.

Муҳокамалар жараёнида “Капитал бозори тўғрисида”ги янги қонун лойиҳаси доирасида исломий қимматли қоғозлар — сукукни чиқариш ва жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар мазкур йўналишда ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилиб, тажриба алмашиш муҳимлигини таъкидладилар.

Учрашув якунида ўзаро ҳамкорликни изчил давом эттириш, шериклик алоқаларини ривожлантириш ҳамда исломий қимматли қоғозлар (сукук)ни чиқариш соҳасида эксперт тажрибасини алмашиш бўйича келишувга эришилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

«Куксарой» қароргоҳида Эмомали Раҳмонни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

2026 йил 26 март куни Куксарой қароргоҳида Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонни расмий кутиб...

Больше похожих статей