Ижтимоий тармоқларда Ангрен шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Маълум қилинишича, 7 февраль куни соат 23:19 да Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри, Дукент қўрғони “Улуғбек” МФЙ ҳудудида жойлашган тўрт қаватли бинолардан бирининг том қисми ёнаётгани тўғрисида вилоят ФВББга хабар келиб тушган.
Қутқарув экипажлари соат 23:30 да воқеа жойига етиб бориб, бинода яшовчи барча фуқароларни эвакуация қилди. Ёнғин соат 23:57 да қуршаб олинган ва уни тўлиқ бартараф этиш ишлари бошланган.
Ҳодисага барча етарли куч ва воситалар жалб қилинган. Айни пайтда ФВББ раҳбарлигида ёнғинни батамом ўчириш ишлари давом этмоқда. Вазият Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тўлиқ назоратга олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида бир нафар фуқаро ҳалок бўлган. Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумотлар тақдим этилиши билдирилган.

