Америка Қўшма Штатларининг махсус вакили, элчи Сержио Гор иштирокида Америка – Ўзбекистон Ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу муҳим тадбир икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Йиғилиш давомида савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, инвестиция муҳитини яхшилаш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Муҳокамалар самарали ва истиқболга йўналтирилган руҳда ўтди.
Томонлар олдинда ҳар икки мамлакат учун стратегик аҳамиятга эга бўлган асосий йўналишлар бўйича салмоқли ва мазмунли ишлар кутилаётганини таъкидладилар. Ушбу кенгаш фаолияти Америка ва Ўзбекистон ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

