5.8 C
Узбекистан
Суббота, 7 февраля, 2026

Ноқонуний диний сабоқ бериш ҳолати фош этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,370участниковПодписаться
- Advertisement -

Самарқанд вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида ноқонуний диний таълим бериш билан боғлиқ ҳолат аниқланди. Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Ички ишлар органлари ҳамкорлигида олиб борилган тадбирда Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаронинг қонунга хилоф ҳаракатлари очиқланди.

Маълум бўлишича, ушбу шахс Ургут туманидаги “Дўстлик” маҳалласи ҳудудида жойлашган хонадонлардан бирини ижарага олиб, у ерда “ҳужра” ташкил этган. Мазкур шахс махсус диний маълумотга эга бўлмагани ва тегишли рухсатномаси мавжуд эмаслигига қарамасдан, моддий манфаатдорлик эвазига 2011–2016 йилларда туғилган 7 нафар ўғил болага ноқонуний диний сабоқ бериб келган.

Ҳозирда ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 229²-моддаси 2-қисми — диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ота-оналарни огоҳликка чақириб, фарзандларнинг таълим-тарбиясида қонунийлик ва хавфсизликка алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидламоқда. Диний ўқуви ва рухсатномаси мавжуд бўлмаган шахсларга болаларни ишониб топшириш уларнинг келажагига жиддий хавф солиши мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги ташкил этилди

Мамлакатда саноат кооперацияси ва давлат харидлари соҳасида ягона бошқарув жорий этилмоқда. Янгиликнинг мақсади — қўшилган қиймат занжирларини ривожлантириш, юқори...

Больше похожих статей

×