-0.4 C
Узбекистан
Пятница, 6 февраля, 2026

Давлат органларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш фаолияти баҳоланади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,360участниковПодписаться
- Advertisement -

Адлия вазирлигининг маълумотларига кўра, давлат органлари ва ташкилотларининг жисмоний ҳамда юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш фаолиятини баҳолаш ва тоифалаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низом талаблари Президент Виртуал қабулхонаси орқали рўйхатга олинган ва ижро учун давлат органларига юборилган мурожаатларга нисбатан татбиқ этилади. Давлат органларининг фаолияти рўйхатга олинган, қаноатлантирилган, рад этилган, ижро муддати бузилган ва такрорий мурожаатлар сонидан келиб чиқиб баҳоланади.

Таҳлил натижаларига кўра ташкилотлар уч тоифага ажратилади: юқори натижадорлик — яшил, ўрта натижадорлик — сариқ ва паст натижадорлик — қизил тоифа.

Баҳолаш якунларига асосан мансабдор шахсларнинг KPI кўрсаткичлари белгиланади: яшил тоифада — 100 фоиз, сариқда — 50 фоиз, қизилда — 10 фоиз. Қизил тоифага киритилган давлат органлари раҳбарлари ёки уларнинг ўринбосарларига нисбатан интизомий чоралар кўрилиши мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

М. Абдусаломов Конституциявий суднинг судьяси этиб 10 йилга сайланди

Олий Мажлис Сенатининг 13-ялпи мажлисида М.Э. Абдусаломовни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьяси этиб сайлаш масаласи кўриб чиқилди. Сенатнинг тегишли қарорига...

Больше похожих статей

×