- Advertisement -
“Манчестер Сити” клуби Абдуқодир Ҳусановни жамоанинг январ ойидаги энг яхши футболчиси сифатида эълон қилди. Ўзбек футболчиси сўнгги пайтларда барқарор ва ишончли ўйини билан мураббийлар штаби ҳамда мухлислар эътиборини қозонди.
Ҳусанов клуб сафида кетма-кет 9 та учрашувда асосий таркибда майдонга тушиб, барча беллашувларда тўлиқ ўйин ўтказди. Унинг майдондаги ишончли ҳаракатлари ва жамоавий ўйинга қўшган ҳиссаси Пеп Гвардиоланинг унга бўлган ишончини янада мустаҳкамлади.
Айни пайтда Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”нинг сўнгги ўйинларида энг кўп ишонч билдирилаётган футболчилардан бири сифатида намоён бўлмоқда.

