2.5 C
Узбекистан
Четверг, 5 февраля, 2026

Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев ва Никола Пашинянни «Инсоний биродарлик учун» мукофоти билан тақдирлангани муносабати билан табриклади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,360участниковПодписаться
- Advertisement -

Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Дабида Шайх Зайд номидаги «Инсоний биродарлик учун» халқаро мукофотни топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг видео мурожаати йўлланди.

Давлат раҳбари Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Республикаси Бош вазири Никола Пашинянни нуфузли халқаро мукофот билан тақдирлангани билан табриклади. Ўз мурожаатида у кўп йиллик можарони тинч йўл билан ҳал этишга қаратилган етакчиларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари халқаро ҳамжамият томонидан муносиб баҳоланганини таъкидлади.

Ўзбекистон Президенти эришилган келишувлар мураккаб масалаларни ҳал этишда масъулиятли ёндашув намунаси ва минтақада барқарорлик ҳамда хавфсизликни мустаҳкамлаш йўлида тарихий қадам бўлганини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, фақат бирлик, ўзаро қўллаб-қувватлаш ва шериклик орқали халқларнинг умумий тараққиёти ва фаровонлигини таъминлаш мумкин.

Шунингдек, Ўзбекистон ҳар қандай можароларни фақат сиёсий-дипломатик воситалар орқали, халқаро ҳуқуқ ва яхши қўшничилик тамойиллари асосида ҳал этиш тарафдори экани алоҳида таъкидланди. Мурожаатда БАА раҳбариятининг гуманитар ташаббусларни илгари суриш ва халқаро майдонда мулоқот маданиятини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент Покистонга давлат ташрифи билан ўчиб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг таклифига биноан 5 февраль куни давлат ташрифи...

Больше похожих статей

×