Бирламчи тиббий ёрдамда қўшимча хизматлар жорий этилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,670участниковПодписаться
- Advertisement -

Олий Мажлисда муҳокамага киритилган қонун лойиҳаси билан “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги ҳамда “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги қонунларга қатор қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Хусусан, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида қўшимча хизмат ҳисобланадиган тиббий ёрдам турлари аниқ белгилаб қўйилмоқда. Унга кўра, кафолатланган тиббий ёрдам ҳажмидан ортиқ кўрсатиладиган тиббий ва бошқа хизматлар қўшимча хизматлар сифатида эътироф этилиб, пулли асосда амалга оширилиши назарда тутилмоқда.

Шунингдек, оилавий шифокор ёки тиббиёт бригадасининг йўлланмасисиз мурожаат қилган фуқароларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам ҳам қўшимча хизматлар қаторига киради. Фақатгина шошилинч ва тез тиббий ёрдам бундан мустасно ҳисобланади.

Қонун лойиҳасида соғлиқни сақлаш тизимини бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш, шунингдек тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ҳам назарда тутилган. Бунда давлат рўйхатидан ўтган шахсларга тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.

Мазкур ўзгартишлар соғлиқни сақлаш тизимида хизматлар сифатини ошириш, шаффофликни таъминлаш ва замонавий бошқарув механизмларини жорий этишга қаратилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

1-майдан бошлаб ҳар ойнинг 10 ва 25 куни «Автомобилсиз кун» ҳамда «Автомобилсиз ҳафта» акциялари ташкил этилади

Ташаббус доирасида йил охиригача Тошкентдаги барча автомобилларга эко-стикерлар берилади ва шаҳар ҳаво ифлосланиш даражасини назорат қилиш учун «қизил», «сариқ»...

Больше похожих статей