2.5 C
Узбекистан
Четверг, 5 февраля, 2026

Айланмаси 1 млрд сўмга етмаган ЯТТлар ҳам ҚҚСга ўтказилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,360участниковПодписаться
- Advertisement -

Сўнгги кунларда айрим якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) томонидан йиллик айланмаси 1 млрд сўмга етмаган ҳолда ҚҚС тўловчиси сифатида автоматик рўйхатга олинаётгани ҳақида мурожаатлар келиб тушди. Ушбу ҳолатларга жавобан Давлат солиқ қўмитаси расмий изоҳ берди.

Қўмита маълум қилишича, мазкур жараёнлар амалдаги Солиқ кодекси нормаларига тўлиқ мувофиқ амалга оширилмоқда.


ҚҚСга ўтиш қандай асосда амалга оширилади?

Изоҳда таъкидланишича, Солиқ кодексининг 462-моддаси 8-қисмига асосан, агар янги рўйхатдан ўтган юридик шахс, якка тартибдаги тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахснинг товарлар (хизматлар) реализациясидан олган даромади белгиланган назорат суммасидан ошса, у ҳолда бундай солиқ тўловчи рўйхатдан ўтилган йилдан кейинги йилдан бошлаб ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтади.

Назорат суммаси йиллик 1 млрд сўм мезони асосида, солиқ тўловчи йилнинг қайси санасида рўйхатдан ўтганига қараб ҳисобланади.


Назорат суммаси қандай ҳисобланади?

Назорат суммаси қуйидаги формула орқали аниқланади: 1 млрд сўм 365 кунга бўлинади ва солиқ тўловчи рўйхатдан ўтган санадан йил охиригача бўлган кунлар сонига кўпайтирилади.

Солиқ қўмитаси маълум қилишича, Солиқ кодексининг мазкур нормаларига асосан 2026 йил 1 январдан ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтказилган тадбиркорлик субъектларининг шахсий кабинетига тегишли хабарномалар юборилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент Покистонга давлат ташрифи билан ўчиб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг таклифига биноан 5 февраль куни давлат ташрифи...

Больше похожих статей

×