14.4 C
Узбекистан
Среда, 4 февраля, 2026

Саида Мирзиёева Абу-Дабидаги халқаро форумда аёллар етакчилиги ҳақида сўзлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,360участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Дабида Шайх Зоид номидаги «Инсоний биродарлик» халқаро мукофотини топшириш маросими доирасида юқори даражадаги глобал форум ўз ишини бошлади.

«Инсоний биродарлик мажлиси» деб номланган ушбу анжуманда турли давлатларнинг биринчи хонумлари, Нобел мукофоти соҳиблари, БМТ агентликлари ҳамда етакчи халқаро ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек, БАА ва Қўрфаз давлатларининг нуфузли сиёсатчилари, вазирлар ва давлат арбоблари иштирок этди. Форумда, шунингдек, технология ва сунъий интеллект этикаси соҳасидаги етакчи олимлар ҳам қатнашди. Жами 150 нафарга яқин нуфузли меҳмон йиғилган.

Форумнинг «Аёллар етакчилиги инсоний биродарлик марказида» мавзусидаги биринчи сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева маъруза қилди.

Нутқда аёллар етакчилиги ва таълим олиш ҳуқуқи инсон қадрининг муҳим асосларидан бири экани таъкидланди. Саида Мирзиёева Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар мисолида аёлларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш миллий тараққиётга хизмат қилишини қайд этди.

Шунингдек, аёллар ҳуқуқларини таъминлаш ва уларнинг етакчилик салоҳиятини ривожлантириш нафақат мамлакат ичида, балки бутун минтақада барқарорлик, тинчлик ва ўзаро ишонч муҳитини мустаҳкамлашга ҳисса қўшаётгани айтилди.

Форум доирасида жаҳонда ишонч инқирози шароитида инсонлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик, ўзаро ҳурмат ва ижтимоий масъулият масалалари муҳокама қилинмоқда. Аёллар етакчилиги эса ушбу жараёнда муҳим омил сифатида баҳоланмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

2025/2026 ўқув йили учун Президент ва номли давлат стипендиялари ғолиблари аниқланди

2025/2026 ўқув йили учун Президент давлат стипендияси ҳамда номли давлат стипендиялари ғолиблари расман эълон қилинди. Бу ҳақда тегишли расмий...

Больше похожих статей

×