Президент Иордания Сенат раисини бошлигидаги делегацияни қабул қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,670участниковПодписаться
- Advertisement -

Президенти Шавкат Мирзиёев Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Сенати Раиси Файсал Ақиф Мисқал ал-Фаёз бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашув аввалида иорданиялик меҳмон давлат раҳбарига Подшоҳ Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Музокараларда Самарқанд шаҳрида олий даражада эришилган келишувлар ижроси доирасида Ўзбекистон–Иордания кенг қамровли шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Икки томонлама алоқалар фаоллашаётгани, савдо ҳажми ва қўшма корхоналар сони ошиб бораётгани қайд этилди.

Парламентларда ташкил этилган “дўстлик гуруҳлари” фаолиятини “йўл харитаси” асосида кучайтириш, уларнинг давлат раҳбарлари келишувларини амалга оширишдаги ролини ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Учрашувда савдо, саноат кооперацияси, туризм ҳамда маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Жорий йил Тошкентда Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши ва бизнес форумни самарали ўтказиш зарурлиги белгиланди.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда поездлар кечикиши учун компенсациялар жорий этиш режалаштирилмоқда

Транспорт вазирлиги поездлар кечиккан ҳолларда йўловчиларга пулли компенсациялар тўлаш механизмини ишлаб чиқмоқда. Бу ташаббус темирйўл ҳаракати жадвали бузилиши бўйича...

Больше похожих статей