12.9 C
Узбекистан
Четверг, 5 февраля, 2026

Президент давлат ташрифи билан Покистонда 5-6 феврал бўлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,360участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5–6 февраль кунлари Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Исломободда Покистон Президенти Асиф Али Зардорий, Бош вазир Шаҳбоз Шариф ҳамда Мудофаа кучлари Олий Бош қўмондони — фельдмаршал Асим Мунир билан олий даражадаги музокаралар ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, Ўзбекистон–Покистон Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Мулоқотлар марказида Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари туради. Сиёсий мулоқотни кенгайтириш, ҳукуматлар, парламентлар, ишбилармон доиралар ҳамда ҳудудлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Тарафлар ўзаро товар айирбошлашни ошириш, саноат кооперацияси, транспорт ва инфратузилма, туризм соҳаларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорликни давом эттириш масалаларини муҳокама қилади.

Шу билан бирга, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади. Музокаралар якунида Қўшма декларация ва устувор йўналишлар бўйича муҳим келишувлар имзоланиши кутилмоқда.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти икки мамлакат етакчи ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида ўтадиган қўшма бизнес форумида ҳам қатнашади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент Иордания Сенат раисини бошлигидаги делегацияни қабул қилди

Президенти Шавкат Мирзиёев Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Сенати Раиси Файсал Ақиф Мисқал ал-Фаёз бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашув аввалида иорданиялик меҳмон...

Больше похожих статей

×