15.8 C
Узбекистан
Среда, 4 февраля, 2026

«Давлат таъминотидаги оилалар» учун қуёш панелларини ўрнатиш учун субсидия ажратилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,360участниковПодписаться
- Advertisement -

Қонунчиликка киритилаётган янги нормаларга мувофиқ, «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилалар учун комплекс ижтимоий ёрдам пакети амалга оширилади. Бу чора-тадбирлар аҳолининг кам таъминланган қатламини қўллаб-қувватлаш, уларнинг даромад манбаларини кенгайтириш ва бандлигини таъминлашга қаратилган.

Янги тартибга кўра, мазкур тоифадаги оилалар хонадонларига қуввати 7–10 кВт бўлган қуёш панелларини ўрнатиш учун субсидия ажратилади. Субсидия миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 100 баробаригача этиб белгиланган. Бу эса оилаларнинг электр энергияси харажатларини камайтириш, шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Шу билан бирга, «давлат таъминотидаги оилалар» учун тижорат банклари орқали имтиёзли кредитлар ажратиш механизми ҳам жорий этилади. Хусусан, ушбу оилаларга 4 йилгача муддатга БҲМнинг 75 баробаригача кредит бериш назарда тутилмоқда. Кредит маблағлари оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ёки кенгайтириш мақсадларида йўналтирилади.

Кредит ҳисобидан чорва моллари, парранда, қўён, балиқ ва асалари уяларини сотиб олиш, кўчма дўконлар ташкил этиш, мотороллер, скутер ва бошқа асосий воситалар харид қилиш, шунингдек, иссиқхона қуриш мумкин бўлади. Бу орқали оилаларнинг ўз-ўзини банд қилиш имкониятлари оширилиши кўзда тутилган.

Маълум қилинишича, ажратиладиган кредитлар 1 йиллик имтиёзли давр билан расмийлаштирилади ва маблағлар тўғридан-тўғри «давлат таъминотидаги оила» тоифасига кирувчи оила аъзосининг ижтимоий картасига ўтказилади. Кредит фоиз ставкалари эса «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш» дастури доирасида белгиланган шартлар асосида ҳисобланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

UPay тўлов тизими эгаси банкрот деб топилди

Тошкент шаҳарлараро иқтисодий суди 2026 йил 2 февраль куни “Maroqand” акциядорлик жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топди ва уни тугатиш...

Больше похожих статей

×