12.9 C
Узбекистан
Четверг, 5 февраля, 2026

Абу-Дабида инсоний биродарлик масаласи муҳокамада: Саида Мирзиёева аёллар етакчилиги ва оилавий зўравонликка қарши қатъий позицияни илгари сурди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,360участниковПодписаться
- Advertisement -

3 февраль куни Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Дабида инсоний биродарлик учун Шайх Зоид мукофотининг навбатдаги форуми иш бошлади. Форум 4 февраль – Халқаро инсон биродарлиги куни арафасида ўтказилиб, мукофот соҳиби бўлган шахс ва ташкилотлар айнан шу куни тантанали равишда тақдирланади.

Кечаги мажлисда мукофот ҳайъати аъзолари, халқаро миқёсда танилган жамоат арбоблари, етакчилар ва инфлюенсерлар иштирок этди. Бу йилги форум жамиятларда барқарорлик ва ўзаро уйғунликни таъминлашда оила ва ижтимоий гуруҳларнинг ўрни, хотин-қизлар етакчилиги ҳамда гуманитар фаоллик мавзуларига бағишланди. Форумда Шайх Зоид мукофоти ҳайъати аъзоси, Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева нутқ сўзлаб, инсоний биродарликни мустаҳкамлашда аёллар етакчилигининг ҳал қилувчи аҳамиятига эътибор қаратди. Унинг таъкидлашича, инсоний биродарлик баландпарвоз шиор эмас, балки ҳар куни қилинадиган амалий танловдир. “Инсонларни ёрлиқ ёки тоифа сифатида эмас, инсон сифатида кўриш ва бир-бирининг тақдирига бефарқ бўлмаслик — биродарликнинг асл моҳиятидир”, деди у. Саида Мирзиёева аёллар етакчилиги масаласига сиёсий тренд ёки назарий ғоя сифатида эмас, балки ҳаётий зарурат сифатида қараш кераклигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, кўплаб хотин-қизлар учун етакчилик расмий лавозимлардан олдин — оилада, таълим ва тиббиёт муассасаларида, маҳаллада шаклланади. Бундай етакчилик ғалаба ёки рақобатга эмас, балки олдини олиш, барқарорлик ва келажакни ўйлашга асосланади.

Нутқ давомида у шахсий ҳаётий тажрибасига ҳам мурожаат қилди. “Оиламда мен ҳурматга асосланган муносабатни кўриб улғайганман. Шу сабоқни яхши англадимки, ўзаро ишончсиз ҳеч қандай ривожланиш узоққа бормайди”, деди Мирзиёева. Унинг фикрича, кучли жамиятлар фақат қонунлар билан эмас, балки инсонлар ўртасидаги ишонч билан мустаҳкамланади ва бу ишончни шакллантиришда аёллар етакчилиги муҳим ўрин тутади. Саида Мирзиёева замонавий дунёдаги хавф-хатарларга ҳам тўхталиб, сунъий интеллект, глобал ўзгаришлар ва хавфсизлик сиёсати каби масалалар аёллар иштирокисиз ҳал этилса, бу беқарорликка олиб келишини қайд этди. “Жамиятнинг ярмини қарор қабул қилиш жараёнидан четда қолдирган ривожланиш — бу барқарорлик эмас”, деди у. Ўзбекистон тажрибасига тўхталар экан, у мамлакатда хотин-қизлар парламент ўринларининг қарийб 40 фоизини эгаллаб турганини, аммо ижро ҳокимиятида ҳам гендер мувозанатини таъминлаш доимий миллий устувор вазифа бўлиб қолишини таъкидлади. Нутқнинг энг кескин қисми оилавий зўравонлик мавзусига бағишланди. “Агар таҳқирлаш одатий ҳолга айланган бўлса, қадр-қиммат ҳақида сўз юритиш бефойда. Сукунат жабрланувчини эмас, зўравонни ҳимоя қилади”, деди у. У давлатлар инсоний биродарликка содиқ эканини фақат баёнотлар билан эмас, балки амалда ишлайдиган қонунлар, самарали ва халқчил судлар ҳамда инсонларни изчил ҳимоя қилувчи институтлар орқали исботлаши шартлигини таъкидлади.

Сўзининг якунида Саида Мирзиёева инсоний биродарлик бир кунлик шиор эмас, балки ҳар куни амалда намоён бўладиган қадрият эканини қайд этди. “У кимни эшитишимиз, кимга ишонишимиз ва ҳеч кимни четга суриб қўймаслик танловидан бошланади”, деди у. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Шайх Зоид номидаги “Инсоний биродарлик” халқаро мукофоти 2019 йилда БАА асосчиси Шайх Зоид бин Султон Ол Наҳаён шарафига таъсис этилган. Мукофот ҳар йили 4 февраль — Халқаро инсон биродарлиги кунида топширилади ва лауреатларга 1 миллион АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти берилади. У инсонлар ўртасида тинчлик, бағрикенглик, инсонпарварлик ва маданиятлараро мулоқотни ривожлантиришга қўшган улкан ҳисса учун тақдим этилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент давлат ташрифи билан Покистонда 5-6 феврал бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5–6 февраль кунлари Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг таклифига биноан давлат ташрифи...

Больше похожих статей

×