Шартли озод этилган шахслар устидан назоратни кучайтириш масаласи муҳокама қилинмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,670участниковПодписаться
- Advertisement -

Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлис кун тартибида жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахслар устидан назорат тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси ўрин олган. Ҳужжат иккинчи ўқишда депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда.

Қонун лойиҳасига мувофиқ, Жиноят, Жиноят-процессуал ва Жиноят-ижроия кодексларига, шунингдек, «Пробация тўғрисида»ги қонунга қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда. Улар орқали шартли озод этилган шахслар устидан пробация назоратини амалга оширишнинг аниқ ва тушунарли ҳуқуқий тартиблари белгилаб қўйилади.

Хусусан, суд томонидан белгиланган мажбуриятларни бажармаган шахсларга нисбатан шартли озод қилишни бекор қилиш ва уларни жазони ўташ учун қайта юбориш ёки қўшимча мажбуриятлар юклаш тартиби жорий этилади.

Шу билан бирга, ўз мажбуриятларини масъулият билан бажараётган шахсларга нисбатан қўйилган чеклов ва талабларни қисман ёки тўлиқ бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш учун судга тақдимнома киритиш имконияти ҳам назарда тутилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

469 мингдан ортиқ ижара шартномаси рўйхатга олинди

Ўзбекистонда солиқ органлари томонидан 469 мингдан ортиқ ижара шартномалари ҳисобга қўйилди. Мазкур шартномалар асосида жами 193,9 миллиард сўм солиқ...

Больше похожих статей