1.9 C
Узбекистан
Вторник, 3 февраля, 2026

Президент Навоий аэропортини ва авиация соҳасини ислоҳ қилишни топширди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,350участниковПодписаться
- Advertisement -

Шавкат Мирзиёев 2 февраль куни Навоий халқаро аэропорти фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда авиация соҳаси корхоналарини трансформация қилиш бўйича тақдимот билан танишди.

Қайд этилганидек, 2025 йилда кўрсаткичлар ўсганига қарамасдан, аэропортнинг ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш, йўловчи ва юк ташиш имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаяпти. Шу муносабат билан инфратузилмани модернизация қилиш, техника паркни янгилаш, йўловчи ва юк терминалларини ривожлантириш, шунингдек иш жараёнларини рақамлаштириш вазифалари белгиланди.

Навоий аэропортини лойиҳа бошқаруви тамойиллари асосида ривожлантириш режалаштирилмоқда. У «Uzbekistan Airports» АЖнинг марказлашган тезкор бошқарув тизимидан чиқарилиб, йўловчи ва юк ташиш, шунингдек транзит ва техник қўнишлар бўйича авиакомпаниялар билан мустақил музокаралар олиб бориш ва шартномалар тузиш ҳуқуқига эга бўлади.

Тақдим этилган бизнес-режага кўра, тижорий ва ноавиацион фаолият ҳажми 50 фоизга ошади, мунтазам рейсларни 25 тадан ортиқ авиакомпания амалга оширади, юк қайта ишлаш ҳажми эса 20 минг тоннадан ошади. Шунингдек, аэропорт ҳудудида «порто-франко» эркин божхона зонаси ташкил этилади. Авиация техникасига техник хизмат кўрсатиш учун олиб кириладиган ускуналар 2029 йил 1 январга қадар божхона божларидан озод этилади.

Фуқаролик авиацияси корхоналарини трансформация қилишга алоҳида эътибор қаратилди. 2026 йилдан «Uzbekistan Airways» ва «Uzbekistan Airports» компанияларининг ноасосий фаолиятини молиялаштириш тўхтатилади. Компаниялар рақобатбардошликни ошириш, харажатларни қисқартириш, жараёнларни рақамлаштириш ва кадрлар тайёрлашга қаратилган устувор вазифалар рўйхати асосида ишлайди.

Шунингдек, штатни оптималлаштириш, ташкилий тузилмаларни қайта кўриб чиқиш, халқаро кредит рейтингларини ошириш, IPOга чиқиш ва евробондлар жойлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Алоҳида тартибда Embry-Riddle (АҚШ) ва ENAC (Франция) билан ҳамкорликда Фуқаролик авиацияси университети ва унинг ҳузурида авиация техникумини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.

Президент тақдим этилган таклифларни маъқуллади ва масъулларга тегишли топшириқлар берди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Лайк» ва «обуначилар йиғиш» учун қилинган ҳуқуқбузарлик жавобгарликка сабаб бўлади

Ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш, ҳақорат қилиш ва уятли сўзлар билан сўкиш каби майда безорилик ҳолатлари учун...

Больше похожих статей

×