3.7 C
Узбекистан
Вторник, 3 февраля, 2026

Миллионлаб ўзбекистонликларнинг шахсий маълумотлари тарқалган бўлиши мумкин

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,350участниковПодписаться
- Advertisement -

3 февраль куни интернет маконида Ўзбекистон фуқароларига тегишли шахсий маълумотлар хакерлик йўли билан қўлга киритилиб, darknet тармоқларига жойлаштирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ахборот жамоатчиликда катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Хабарларга кўра, давлатнинг асосий аутентификация тизимларидан бири бўлган OAuth серверига ноқонуний кириш амалга оширилган. Натижада тахминан 15 миллион нафар фойдаланувчига тегишли маълумотлар ўғирланган бўлиши мумкин. Айрим манбаларда эса бу рақам камроқ экани қайд этилмоқда.

Киберхавфсизлик маркази ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди. Марказнинг таъкидлашича, ҳозирча якуний хулосалар чиқарилмаган ва қўшимча маълумотлар кейинчалик тақдим этилади.

НИМА КИЛИШ КЕРАК?

Киберхавфсизлик маркази фуқароларни эҳтиёткорликка чақириб, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича бир қатор тавсияларни берди. Жумладан, шахсий маълумотларни учинчи шахсларга ошкор қилмаслик, давлат ва бошқа электрон ахборот тизимларига OneID киришда мураккаб логин ва пароллардан фойдаланиш, шубҳали ҳаволалар орқали маълумот киритмаслик сўралди.

Мутахассислар бу каби ҳодисалар ортидан фирибгарлик ҳолатлари кўпайиши мумкинлигини ҳам истисно этмаяпти. Айниқса, шахсий маълумотлар қўлига тушган шахслар томонидан телефон қўнғироқлари, мессенжерлар орқали алдаш уринишлари кучайиши мумкин. Бунда фирибгарлар ўзини банк, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ёки давлат идоралари ходими сифатида таништириб, турли талаблар қўйиши эҳтимолдан холи эмас.

Шу боис, фуқароларга эҳтиёткор бўлиш тавсия этилмоқда. Агар кимдир телефон орқали ёки хабар йўллаб, SMS-кодни айтишни, маълумотларни тасдиқлашни ёки шошилинч қарор қабул қилишни талаб қилса, бундай мурожаатларга ишонмаслик керак. Ҳатто қўнғироқ қилган шахс сиз ҳақингизда аниқ маълумотларни айтган тақдирда ҳам, бу унинг ишончли эканини англатмайди.

Айни пайтда масъул идоралар томонидан ҳолат тўлиқ ўрганилмоқда. Расмий натижалар эълон қилингач, жамоатчиликка қўшимча ахборот берилиши кутилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

2040-йилгача бир кишига 23 квадрат метр турар жойга етказиш мақсад қилинди

3 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев урбанизация ва уй-жой қурилишига оид янги ёндашувлар тақдимоти билан танишди. Сўнгги 8 йилда...

Больше похожих статей

×