1.9 C
Узбекистан
Вторник, 3 февраля, 2026

Бухоро ва Сурхондарёда чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқарадиган заводлар қурилиши бошланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,350участниковПодписаться
- Advertisement -

2 февраль куни Бухоро ва Сурхондарё вилоятларида чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқаришга қаратилган йирик инвестиция лойиҳалари қурилишига тамал тоши қўйилди. Лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли топшириқларига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Бухоро вилоятида Хитой Халқ Республикасининг “Wangneng Environment” компанияси иштирокида чиқиндиларни қайта ишлаш заводи қурилади. Лойиҳа Когон туманидаги “Гулистон” маҳалласи ҳудудида жойлашади ва унинг қиймати 165 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Завод йилiga 547,5 минг тонна қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаб, 230 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. Корхона ишга тушгач, ҳудудда қўшимча 150 та янги иш ўрни яратилади.

Сурхондарё вилоятида эса “CHSET” компанияси иштирокида шунга ўхшаш лойиҳа амалга оширилади. Ангор туманидаги “Баҳор” маҳалласи ҳудудида қуриладиган заводнинг умумий қиймати 150 миллион АҚШ долларини ташкил этади. У ерда йилiga 438 минг тонна маиший чиқинди қайта ишланиб, 75 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Бу лойиҳа ҳам 150 та янги иш ўрни яратишни назарда тутади.

Маълум қилинишича, ҳар икки завод 2028 йилда фаолият бошлаши кутилмоқда. Корхоналар камида 30 йил давомида ишлаб, чиқиндилар ҳажмини камайтириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Тамал тоши қўйиш маросимларида инвесторлар, вилоят ҳокимлари, Чиқиндиларни бошқариш ва сиклуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги раҳбарияти, шунингдек жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Тадбирларда лойиҳаларнинг экологик ва иқтисодий аҳамияти алоҳида таъкидланди.

Айни пайтда республикада Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида ҳам чиқиндиларни қайта ишлаш ва ёқишга қаратилган заводлар қурилиши жадал давом этмоқда. Келгусида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳам шундай корхоналарни барпо этиш режалаштирилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Лайк» ва «обуначилар йиғиш» учун қилинган ҳуқуқбузарлик жавобгарликка сабаб бўлади

Ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш, ҳақорат қилиш ва уятли сўзлар билан сўкиш каби майда безорилик ҳолатлари учун...

Больше похожих статей

×